Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларига борди

12:16 07 Сентябр 2024 Сиёсат
902 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 19 август куни Президент бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисини рози қилиш, ҳаётини яхшилаш, инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳудуд раҳбариятида ташаббускорлик етишмаётгани, туман ҳокимлари эса бунга масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилганди.

Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилганди.

Саида Мирзиёева топшириқлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларига ташриф буюриб, у ердаги аҳволни ўрганди.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

«Кеча Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп», дейди Саида Мирзиёева.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер