Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашув ўтказди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашув ўтказди.

«Баронесса Ариел Маллард де Ротшилдга учрашув ва қизиқарли экскурсия учун миннатдорлик билдираман.
Бугунги Ўзбекистон — ислоҳотларнинг аниқ стратегияси ва кучли иқтисодий базасига эга, жадал ривожланаётган мамлакатдир. «Rothschild & Co» компанияси ушбу янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётганидан мамнунман ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланишига умид қиламан», — дейди Саида Мирзиёева.




Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг