Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалалари муҳокама қилинди. Мазкур учрашув Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман бошланиш арафасида бўлиб ўтди.

«Ушбу тузилма Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган самарали майдонга айланиши шубҳасиз. Бунга мамлакатларимиз Президентларининг қатъий сиёсий иродаси мустаҳкам замин яратмоқда», — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг