“Руслар ва рус тилига зулм” Украинадаги бугунги “воқеалар”нинг сабабларидан бири — Владимир Путин
Фото: РИА «Новости»
Агар рус тилига оддий муносабатда бўлинганида, Украинада бугунги “воқеалар” бўлмасди. Худди шундай фикрларни Россия президенти Владимир Путин Жамоатчилик палатасининг янги таркиби билан учрашувда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, агар руслар ва рус тилига зулм қилинмаганида, Қримни қайтариш хаёлига ҳам келмаган бўларди.
Владимир Путин февралда Украинанинг амалдаги режими учинчи давлатлар манфаатларига хизмат қилаётганини ва Ғарб Украинадан “Россияга қарши таран (уриш қуроли, қадимда шаҳарларни қамал қилиш пайтида, деворлар, миноралар ва бошқа иншоотларни вайрон қилиш учун фойдаланилган. Таҳр.) ва синов майдони сифатида” фойдаланаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб учун асосийси, улар Россия Федерациясига қарши курашади ва буни ким амалга ошириши унчалик муҳим эмас.
Путиннинг таъкидлашича, ўтган асрнинг 1930 йилларида Ғарб давлатлари ҳақиқатда Германияда нацистлар ҳокимиятга йўл очган ва ҳозир улар Украинадан “анти-Россия” қилмоқдалар.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинада адолатли тинчлик ўрнатиш учун Ғарбнинг иродасини кўрмаётганини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг