Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси»ни тугатиш шартларини Киев белгилаши керак — «The Washington Post»

23:32 11 Октябр 2022 Дунё
1744 0

Фото: Reuters

Россиянинг Украинадаги махсус операциясини тугатиш шартларини Киев белгилаши керак.  Айнан Украина Россиянинг «махсус ҳарбий операцияси» қандай шароитда якунланишини аниқлаши керак. Бу тахминни аноним қолишни истаган АҚШнинг юқори мартабали манбалари айтди, деб ёзмоқда «The Washington Post».

АҚШ расмийларига кўра, жанговар ҳаракатлар тугаши фақат Киевга боғлиқ. Украинани музокаралар столига мажбурлаб олиб келиб бўлмайди. 

«Энди бизнинг вазифамиз улар дипломатик столга ўтиришга қарор қиладиган кунга қадар жанг майдонида энг яхши ҳарбий мавқега эга бўлишларига ёрдам беришдир», дейди манба.

Нашр Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси» якуни сценарийсини тасвирлашдан ташқари, президент Жо Байден ва Украина етакчиси Владимир Зеленский ўртасидаги шахсий музокаралар ҳақида ёзган. 

Унга кўра, Байден Киев талабларига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, у Зеленскийга Украина «борига шукр қилмасдан» кўпроқ ёрдам талаб қилганда, бюджетдан маблағ ажратиш қийинлигини ҳам айтган.

Аввалроқ, Франция Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Истанбулда Украина бўйича музокаралар ташкил этиш ғоясини изоҳлар экан, Киев унинг шартларини белгилаши кераклигини айтган эди. Қўшимча қилинишича, уларнинг позицияси бошиданоқ аниқ ва Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича музокаралар фақат Киев шартларига кўра бўлиши мумкин. Ўз навбатида, Франция президенти Эммануэль Макрон Украина ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига ишонтирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер