Россиянинг Финляндиядаги консуллиги ҳудудига портловчи қурилма улоқтирилди

23:13 03 Май 2023 Дунё
1456 0

Фото: TTKK / Wikimedia

2023 йилнинг 30 апрелидан 1 майга ўтар кечаси Финляндиянинг Мариеҳамн шаҳридаги Россия консуллиги биносига босқинчилик ҳаракати содир этилган. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова баёнот берди.

“Бир гуруҳ одамлар Россия ташқи миссияси ҳудудига портловчи шовқин мосламаси ва бошқа нарсаларни улоқтиришган”, — дейилади хабарда. Таъкидланишича, консуллик биносига моддий зарар етган ва ҳужумчиларнинг ҳаракатлари Россия миссияси ходимларининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солган.

Ушбу воқеа муносабати билан Россиянинг Хельсинкидаги элчихонаси Финляндия ташқи ишлар вазирлигига нота юбориб, айбдорларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришни талаб қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер