Россиялик инвестор Олтинкўлда 300 та янги иш ўрни яратмоқчи
“Халқ сўзи ONLINE”
“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Россиялик инвестор, “Большая семья” ҳамда “Узимпорт” компаниялари раҳбари Тимур Шавалиев Олтикўлда трикотаж маҳслуотлари ишлаб чиқарувчи корхонага асос солмоқчи.
— 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш орқали 300 та янги иш ўрни яратмоқчиман, — дейди инвестор туман ҳокимлигида бўлган учрашувда.
Тимур Шавалиевга мазкур лойиҳани амалга ошириш учун “Андижон чарм” МЧЖга қарашли фойдаланилмай турган бинодан фойдаланиш тавсия этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг