Россиядан Ўзбекистонга 5 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

13:59 11 Ноябрь 2021 Жамият
608 0

Пандемия даврида Россияда қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан «Волжский — Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси йўлга қўйилади. 

Бу ҳақда “Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26,29 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский — Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский — Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.

Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz сайтидан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер