Россиядан Ўзбекистонга 2 маротаба махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади
Россия давлатидаги юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский — Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 2 маротаба қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ маълум қилди.
Хабарга кўра, бу поездлар 2022 йил 18, 25 февраль кунлари соат 20:50 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.
Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский — Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг