Россияда ўзбекистонликларга эски «права»ларини янгисига алмаштириб бериш бошланди

12:56 27 Январь 2022 Дунё
1112 0

Фото: РиаНовости

Россиядаги ўзбекистонликлар эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириши мумкин бўлади.

25 январдан бошлаб ҳужжатларни алмаштирмоқчи бўлганлар элчихонанинг консуллик бўлимига, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, фуқаролар ўзлари билан чет элга чиқиш учун биометрик паспорт ёки фуқаронинг биометрик паспорти, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси учун купоннинг асл нусхасини олиб келишлари шарт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер