Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Бугун, 27 январь куни Россия Федерацияси ҳудудида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон Республикасига олиб келинди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, болалар Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали мамлакатимизга етиб келган ҳамда белгиланган тартибда вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, зарур ҳужжатлаштириш ва тегишли тартиб-таомиллар якунлангач, 13 нафар бола белгиланган тартибда уларни кутиб олиш учун келган ота-оналарига топширилган. Яна 1 нафар бола эса марказ ходимлари ҳамроҳлигида Андижон шаҳрига юборилиб, белгиланган тартибда онасига топширилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг