Россияда мигрантларга мамлакатга кириш режалари ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини юклашмоқчи
Россия Ички ишлар вазирлиги визасиз тартибда Россия Федерациясига киришни режалаштираётган чет эл фуқароларига бу ҳақда олдиндан хабарнома тақдим этиш мажбуриятини юклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги идора вакили Ирина Волкка таяниб хабар бермоқда.
«Федерал қонун лойиҳаси билан Россияга визасиз тартибда киришни режалаштираётган чет эл фуқароларига тегишли хабарномани олдиндан тақдим этиш мажбуриятини белгилаш таклиф этилмоқда», — деб қайд этди у.
Ирина Волкнинг эслатиб ўтишича, 2025 йил 30 июндан бошлаб чет элликлар мазкур хабарномани тажриба (эксперимент) тариқасида тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг