Россия ядро урушида ғалаба қозонишнинг иложи йўқлигини билади — НАТО бош котиби

21:49 11 Октябр 2022 Дунё
1404 0

Фото: Reuters

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянси ҳар қандай таҳдид ва ҳар қандай ҳужумга тайёрлигини маълум қилди. 

«НАТО ҳар қандай таҳдидга, шу жумладан, ўз иттифоқчиларига бўладиган ҳар қандай ҳужумга тайёр», дейди альянс бош котиби.

Шунингдек, у НАТО раҳбарияти Россияга ҳар қандай ҳолатда, жумладан, Украинада ҳам ядро қуролидан фойдаланиш энг жиддий оқибатларга олиб келишини аниқ етказганини таъкидлади.

«Россия ядро урушида ғалаба қозонишнинг иложи йўқлигини билади ва уни бошламаслиги керак», — дея қўшимча қилди Столтенберг альянснинг ядровий таҳдидга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

НАТО Бош котиби, шунингдек, Россия ҳали ядровий ҳарбий объектларни фаоллаштирмаётганини ва ташкилот буни кузатиб бораётгани айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер