Россия ва Украина музокаралардаги масалалар бўйича ўзаро тушунишга муваффақ бўлди

00:46 04 Март 2022 Дунё
1497 0

Фото: РИА «Новости»

3 март куни Россия ва Украина музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

ОАВ ушбу мулоқотнинг айрим тафсилотлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, музокара аввалида Россия ва Украина делегациялари аъзолари қўл бериб кўришган.

Украина президенти Владимир Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси, Украина делегацияси раҳбари Михаил Подолякнинг айтишича, Россия ва Украина яқинда гуманитар йўлакларни ташкил қилиш учун алоқа ва ўзаро ҳамкорлик каналларини яратишга келишиб олган.

Ушбу фикрларнинг Россия Владимир Путиннинг маслаҳатчиси, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский ҳам тасдиқлаб, томонлар аҳолининг чиқиши учун гуманитар коридорлар ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олишганини қайд этди. Шунингдек, у музокаралардаги масалалар бўйича ўзаро тушунишга муваффақ бўлганини айтди.

Ўз навбатида, Кремль Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда эришилган гуманитар келишувларни жуда муҳим деб атади.

Подолякнинг маълум қилишича, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди келгуси ҳафта бошида Беларусда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер