Россия Украина бўйича музокараларга тайёр — Россия ТИВ

23:50 18 Март 2024 Дунё
908 0

Иллюстратив фото

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украинадаги вазият бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини, лекин Украина етакчиси Владимир Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи» бўйича эмаслигини айтди.

Лавров бу ҳақда Хитой ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэ билан учрашувда маълум қилди.

«Вазир Россия томонининг музокаралар йўли билан ечим топишга очиқлигини тасдиқлади ва … Зеленский формуласини илгари суриш бўйича ҳар қандай фаолиятда иштирок этишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Россия ташқи ишлар вазири музокаралар олдидан Киев Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги қонунни бекор қилиши кераклигини эслатди. Шунингдек, Лавровга кўра, Украина Россиянинг қонуний манфаатларини ҳисобга олиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова расмий таклиф олинган тақдирда ҳам Москва Украина бўйича Швейцариядаги анжуманда қатнашмаслигини айтган эди.

Конференциядан мақсад Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг «тинчлик формуласини» муҳокама қилиш, шунингдек, Украинада «тинчликнинг умумий тушунчаси»га эришиш жараёнини бошлашдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер