Россия «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда

22:17 01 Апрель 2024 Дунё
615 0

Фото: Reuters

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

«Россиянинг тегишли идоралари «Толибон» ҳаракатидан террорчилик ташкилоти мақомини олиб ташлаш масаласини кўриб чиқмоқда», дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

«Толибон» ҳаракатидан террорчилик ташкилоти мақомини олиб ташлашга келсак, бу масала Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Россиянинг бошқа тегишли идоралари томонидан ўрганилмоқда. Якуний қарорни мамлакат олий сиёсий раҳбарияти қабул қилади», — дейилади манбада.

Шу йилнинг 1 апрель куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов Афғонистон «Толибон» ҳаракати делегацияси «Россия — Ислом дунёси» анжуманида иштирок этишга таклиф қилинганини маълум қилди. Форум шу йилнинг май ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Кабуловнинг қўшимча қилишича, Россия Федерацияси ва «Толибон» ҳукумати ўртасида терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер