Россия рестораторлари Ўзбекистон маҳсулотларига қизиқиш билдиришмоқда

05:38 08 Апрель 2022 Дунё
928 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда Россия рестораторлари ва отелерлари федерацияси президенти Игор Бухаров маълум қилди.

Таъкидланишича, у Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашган. Томонлар Россия ресторанлари ва меҳмонхоналари учун Ўзбекистон маҳсулотлари етказиб берилишини муҳокама қилишган.

«Бизни сабзавот, мева, ёнғоқлар қизиқтиради. Ўзбекистонда пахтадан газлама тайёрловчи ва меҳмонхона ва ресторанлар учун мато тўқувчи енгил саноат кластерлари бор. Уларнинг виночилик кластерлари бор ва улар бу маҳсулотни етказиб беришга тайёрлар», — деди Бухаров.

Унинг сўзларига кўра, илгари Ўзбекистон маҳсулотлари асосан фақат бозорга етказиб берилган, ресторанлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.

«Биз май ойида етказиб берувчилар ва харидорлар иштирокида махсус тадбир ўтказилишига келишиб олдик. У ерда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш мумкин бўлади», — дейди федерация раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер