Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони аниқланди
Россия хорижлик талабалар уюшмаси президенти Вишал Шарма Россия олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларида 43 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси таҳсил олишини маълум қилди, деб хабар берди Спутник.
Шарманинг сўзларига кўра, ўзбеклар уюшмадаги энг фаол талабалардан бири.
Россияда ўзбекистонлик талабалар ўқишдан ташқари илмий, маданий тадбирларда қатнашади, узоқ хориждан келган талабаларга рус тилини ўрганишга ёрдам беради. Бу ердаги Ўзбекистон фуқароларига кўп жиҳатдан, албатта, Россия билан умумий тарих, менталитетнинг ўхшашлиги ёрдам беради, – дейди Вишал.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг