Россия “махсус ҳарбий операция”га 211 миллиард АҚШ доллари сарфлагани даъво қилинмоқда

22:52 16 Февраль 2024 Дунё
390 0

Фото: РИА Новости

Россия Украинадаги “махсус ҳарбий операция” туфайли 1,3 триллион доллар йўқотади. Ҳозиргача Россия “махсус ҳарбий операция”га 211 миллиард АҚШ доллари сарфлаган. Ушбу даъволарни АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси айтиб ўтди.

“Россия Украинадаги “махсус ҳарбий операция” таъминоти, жойлаштириш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўғридан-тўғри молиялаштириш учун 211 миллиард АҚШ доллари сарфлаган бўлиши мумкин”, деди у журналистларга.

“Иқтисодий ўсишнинг бой берилиши нуқтайи назаридан, можаро Россияга 1,3 триллион долларга тушади”, дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси.

Россия 2022 йилнинг 24 февраль куни Украинага қарши “махсус ҳарбий операция” бошлади. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер