Россия  1 августдан халқаро авиақатновларни тиклайди

16:46 24 Июль 2020 Дунё
1355 0

Россия 1 августдан халқаро авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди, деб ёзади Спутник.

Хусусан, шу пайтдан бошлаб Москва, Санкт-Петербург ва Ростов-дон шаҳарларидан хорижга парвоз қилса бўлади.

Бош вазирнинг ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат учта давлат — Буюк Британия, Туркия ва Танзанияга парвозлар қайта тикланади.

1 августдан Анқара ва Истанбул, 10 августдан Туркиянинг курорт шаҳарлари — Анталия, Бодрум ва Даламан билан парвозлар тикланади. Россияга келиш учун коронавирус таҳлили мусбат натижа бўлмаслиги керак.

Айни вақтда Россия яна 30 га яқин мамлакат билан парвозларни тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер