Роналду навбатдаги рекордни қайд этди
Португалия терма жамоаси ва Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Instagram” ижтимоий тармоғида 300 миллион кузатувчига эга бўлган дунёдаги биринчи одам бўлди.
Спортчи ўз саҳифасида ҳаётидаги воқеаларни фаол равишда улашиб боради. У ўйинлар ва машғулотлардан фотосуратларни жойлайди. Роналдунинг “Instagram”даги постлари 13 миллионгача лайк йиғади.
Бундан ташқари, у ўз саҳифасида рафиқаси Жоржина ва тўрт нафар фарзанди билан тушган фотосуратларни ҳам жойлаб боради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг