Роналду голлари сонини 952 тага етказди
Кеча, 1 ноябрь куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда «Ал-Наср» жамоаси ўз майдонида «Ал-Файҳа» клубини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 13-дақиқада «Ал-Файҳа» футболчиси Жейсон томонидан очилди. Ўйин якунида ушбу футболчи «Sofascore» томонидан баҳс қаҳрамони деб топилди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 8,8 баллга баҳоланди.
Биринчи тайм сўнггида Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Роналду пенальтидан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Ўйин айнан шу ҳисоб билан якунланди.
Шу тариқа Криштиану Роналду клублар футболидаги голлари сонини 952 тага етказди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг