Ромитанда қиймати 1,5 млн долларлик янги бизнес лойиҳа амалга оширилди
Фото: Халқ сўзи
Ромитан туманининг “Алишер Навоий” маҳалласи ҳудудида хориждан келтирилган замонавий технология асосида ишловчи асфальт – бетон заводи қурилиб, фойдаланишга топширилди.
“Romegranate bulding” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган бу лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг. Бу маблағнинг салмоқли қисми молиявий муассаса томонидан кредит сифатида ажратилди.
Корхона бир кунда минг тоннадан зиёд асфальт тайёрлаш қувватига эга. Йўл хўжалиги учун керакли бу ашё Ромитаннинг шу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондириш билан бир қаторда бошқа шаҳар ва туманларга ҳам етказиб берилади. Яна бир муҳим жиҳати, янги бизнес лойиҳанинг рўёбга чиқиши туфайли 20 нафар маҳаллий ёш доимий иш ўрнига эга бўлди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг