Риэлторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

12:07 07 Апрель 2026 Сиёсат
301 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг ялпи мажлисида «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Мамлакатимиздаги кўчмас мулк бозори сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланмоқда, янги турар жой массивлари барпо этилмоқда, ипотека бозори кенгаймоқда, инвестициявий фаоллик ортиб бормоқда. Шу билан бирга, бозорда норасмий воситачиларнинг кўпайиши, «яширин иқтисодиёт»нинг сақланиб қолиши ва айрим ҳолларда фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши каби салбий ҳолатлар ҳам учрамоқда.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Ялпи мажлисда сенаторлар риэлторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг замонавий тенденциялар ва қонунчиликдаги ўзгаришларга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келаётганини таъкидладилар.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Мазкур Қонунда риэлторлик фаолиятининг асосий принциплари белгиланмоқда, бу қонунийлик, холислик, ҳалоллик, ахборот махфийлиги ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликни ўз ичига олади. Ушбу қоидалар орқали ҳар бир риэлтор ёки кўчмас мулк агенти ўз мижозига ҳалол хизмат кўрсатиш, унинг ишончини оқлаш мажбуриятини олади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Риэлторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг соҳага кириб келиши – ушбу Қонун билан киритилаётган нормаларнинг муҳим жиҳатларидан биридир, яъни Қонунда жамоат бирлашмалари ўзини ўзи бошқаришнинг асосий механизмларидан бири сифатида белгиланмоқда. Улар сертификатлар беради, риэлторларнинг малакасини баҳолайди ва уларнинг касбий хулқ-атвори устидан назорат олиб боради.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенаторлар ўз чиқишларида қайд этганидек, Қонуннинг асосий мақсадлари – бизнеснинг «соядан» чиқишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни жалб қилишдир.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Шунингдек, ялпи мажлис давомида сенаторлар мазкур Қонун кўчмас мулк бозори иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоялашга хизмат қилишини таъкидлади.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Муҳокама якунида Қонун маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер