Reuters: АҚШ ва Эрон шу ҳафтада тўғридан-тўғри музокараларни қайта тиклаши мумкин
АҚШ ва Эрон делегациялари шу ҳафта охирида ёки келгуси ҳафта бошида яна Покистон пойтахтига йўл олишлари мумкин, деб хабар бермоқда Reuters.
Низони ҳал қилиш бўйича музокараларнинг тахминий санаси ҳозирча номаълум. Агентлик суҳбатдошларидан бирининг қайд этишича, делегация аъзолари «жумадан якшанбагача бўлган кунларни захира сифатида бўш тутишибди».
Эрон икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда воситачи бўлган Покистон ҳукуматига музокараларнинг навбатдаги босқичига тайёрлигини аллақачон маълум қилган.
Ҳозирча Оқ уй бу борада қандай позицияда эканлиги ноаниқ. Америкалик мулозимлар учрашувнинг эҳтимолий санаси ва жойини муҳокама қилишмоқда, бироқ бу суҳбатлар ҳали дастлабки босқичда экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида бир неча босқичли музокаралар бўлиб ўтган эди. Бир қатор зиддиятлар туфайли томонлар низони узоқ муддатли ҳал этиш масаласида келишувга эриша олмадилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг