Республика иқтидорли ёшлар оромгоҳи ташкил этилади

21:07 30 Июнь 2021 Сиёсат
1621 0

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон металлургия комбинатининг «Ёшлик оромгоҳи» негизида йил давомида фаолият юритадиган Республика иқтидорли ёшлар оромгоҳи ташкил этилишини маълум қилди.

«Бу масканда ёшларимиз йил давомида аниқ фанлар билан бирга, бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа бўйича ҳам билим ва малакасини оширадилар.

Ҳар бир вилоят ва туманда «Чавандозлар мактаби» фаолияти йўлга қўйилади.

Жойларда спорт тўгаракларини ташкил қилаётган мураббийларга инвентарь сотиб олиш учун субсидия ажратилади, бўш турган бинолар имтиёзли асосда ижарага берилади.

Шунингдек, камида 100 нафар ёшларни спортга мунтазам жалб қилган мураббийларга бюджетдан ойлик тўлаш тартиби жорий этилади», деди Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер