Республика ихтисослашган педиатрия марказида генетик лаборатория ҳамда унинг 13 та ҳудудий бўлимлари ташкил этилади

12:25 18 Март 2022 Сиёсат
894 0

Фото: president.uz

Ушбу лаборатория болалар орасида ногиронликка олиб келувчи, шу жумладан, кам учрайдиган (орфан) касалликларни эрта аниқлаш бўйича генетик текширувлар ўтказадиган, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун, 15 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, республикамизда спинал мушак атрофияси диагнози қўйилган бемор болаларга зарур дори воситаларини бепул етказиб бериш тизими жорий этилади. Бунга, ҳар йили 110 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказлари ташкил этилиб, уларда чақалоқлар реанимацияси бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади.

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер