Республика бўйича 922 та соғломлаштириш майдончалари фаолият кўрсатмоқда
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди.
Самарасиз фаолият олиб бораётган ёки сотувга қўйилган жами 79 та оромгоҳ Касаба уюшмалари тизимига ўтказилди.
Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимда мавжуд бўлган 25 та ва Федерация тизимига янги ўтказилган 75 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилги мавсум олдидан катта кўламдаги таъмирлаш ва тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Федерация тизимига ўтказилган болалар соғломлаштириш оромгоҳларидан 14 таси янгидан қурилмоқда, яна бир қатор оромгоҳлар тўлиқ қайта реконструкция қилинмоқда.
Бугунги кунгача стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 133 минг 497 нафар, соғломлаштириш майдончаларида эса 139 минг 447 нафар, жами 272 минг 944 нафар бола соғломлаштирилди. Ушбу кўрсаткич мавсум давомидаги умумий режага нисбатан 87,9 % фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг