Республика бўйича 14 та илғор касбий маҳорат техникумга кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул квотаси тасдиқланди

21:23 22 Март 2026 Жамият
538 0

2026-2027 ўқув йили учун илғор касбий маҳорат техникумларга (умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари негизида) кундузги ва дуал таълим шаклидаги қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим-назорати Telegram-канали хабар берди.

Унга кўра, мамлакатимиз бўйича 14 та илғор касбий маҳорат техникумга кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул квотаси тасдиқланди.

Унга кўра, 1 300 нафар 9-синф битирувчиси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Шундан, кундузги таълим шаклида — 1 220 та, дуал таълим шаклида эса 80 та битирувчи қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер