Референдумга тайёргарлик: маҳаллалардаги ўзгаришлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ва бир гуруҳ депутатлар Термиз шаҳридаги «Боғзор» маҳалласида бўлдилар ва маҳалла фаоллари билан учрашдилар. Мазкур тадбирда давлатимиз томонидан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ўз фаолиятларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини эътироф этдилар.
Маҳаллаларда жорий этилган янги «бешлик» фаолияти ўзининг самарадорлигини кўрсатаётганлиги, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқаролар манфаатларидан, шунингдек, миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳал этиш имкониятини яратмоқда.
«Боғзор» маҳалласининг ёшлар етакчиси Лайло Менгтўраеванинг таъкидлашича, маҳаллаларда ёшлар етакчиси фаолияти йўлга қўйилганлиги, ёшларни жамият, давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантирмоқда. «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг «Wоркаут» тури бўйича Республика босқичида «Боғзор» маҳалласининг ёшлар жамоаси фаҳрли 2-ўринни эгаллаб, 28 млн сўм пул мукофоти ва «Wоркаут» майдончаси сертификатини қўлга киритганини ифтихор билан айтиб берди. Шунингдек, маҳалла ёшларини волантёрлик ҳаракатлари ҳаётга кириб келаётгани ёшлар ўртасида ижобий қабул қилаётганлигини эътироф этди.
Лайло Менгтўраеванинг фикрича, Конституцияда ёшларга оид масалаларни алоҳида акс этиши ҳамда ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши давлат томонидан таъминланаётганлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу қоида Сурхондарё вилояти ёшлари томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.
«Боғзор» маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Назокат Шодиқулова фикрига кўра, бугунги кунда аёлларга кўрсатилаётган юксак даражадаги эътибор барча аёллар ҳаётида сезилмоқда. Охирги йилларда мамлакатимиз турли соҳаларидаги ислоҳотлар, пировард натижасида оилаларнинг мустаҳкамлиги, аёллар турмуш тарзини яхшиланиши, уларнинг жамиятда ўрни ошиб боришига олиб келмоқда. Унинг айтишича, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ёш қизларимизнинг таълим олишига катта имкониятлар яратилмоқда.
Яқинда Қонунчилик палатаси томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши, унда оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарлик ўрнатилаётганлиги оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшиланишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Маҳалла фаоли Шокир бобо Хўжаев охирги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалларни аҳолига янада яқинлаштириш, маҳаллий масалаларни ҳал қилишда уларнинг ролини янада ошириш борасидаги сиёсати ўз натижасини бермоқда. Конституцияга киритилаётган барча янгиликлар, албатта, биринчи навбатда инсон манфаатига хизмат қилишини эътироф этди. Конституция ҳамма учун тушунарли ифодалангани, ҳар бир шахс унда ўзини кўра олиши, бу ҳужжат мамлакатимизни том маънодаги ифтихор этса арзийдиган Асосий қонун бўлиб қолишига чуқур ишонч билдириб, Термиз шаҳри нуронийлари яқинда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишлигини маълум қилди.
Учрашувда Констиуцияга киритилаётган янгиликлар ҳақида фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг