"Рақамли авлод қизлари — 2025" мавсуми бошланди
Айни дамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Ренессанс" болалар оромгоҳида машғулот жараёнлари бошлаб юборилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, бу йилги мавсумда иштирокчилар 4 та йўналиш бўйича ўз стартап лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда.
Маълумот ўрнида: "Рақамли авлод қизлари — 2025" да иштирок этиш учун 5 минг нафардан ортиқ қизлар рўйхатдан ўтишди.
Улар орасидан 120 нафардан ортиқроқ қизлар оффлайн машғулотлар учун саралаб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг