Рамзан Қодировнинг қизи Чеченистон раҳбари котибиятида юқори лавозимлардан бирини эгаллади

23:09 19 Февраль 2022 Дунё
1623 0

Фото: Грозний Информ

Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг қизи Хутмат Қодирова президент котибияти раҳбари ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Грозний Информ» хабар бермоқда.

Хутмат Қодирова янги лавозимида реабилитация марказлари фаолиятини назорат қилади. У айни пайтда 19 ёшда. Аввалроқ, Чеченистон раҳбарининг тўнғич қизи Айхат Қодирова республика Маданият вазирлигини бошқариши маълум қилинган эди. Ушбу лавозимга тайинланган пайтда Айхат Қодирова 22 ёшда бўлган.

Бу Қодировнинг яқинларининг юқори лавозимларга тайинланиши билан боғлиқ бир-икки ҳолатлар эмас. Хусусан, 2021 йил 3 август куни унинг амакиваччаси Турпал-Али Иброҳимов Чеченистон раҳбарининг жияни 24 ёшли Ҳамзат Қодиров ўрнига республика жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазири этиб тайинланган эди. Ўтган йилнинг март ойида Қодировнинг қариндоши, республика раҳбари ва ҳукумати маъмуриятининг собиқ раҳбари Хас-Магомед Қодиров Грозний шаҳри мэри вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 

2020 йилнинг декабрь ойида эса Қодировнинг қизи Хадизат Қодирова Грозний шаҳар мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

Манбаларга кўра, Рамзан Қодировнинг 10 нафар фарзанди (тўрт ўғил, олти қиз) бор. Қодиров ўғилларидан икки нафарини Меҳрибонлик уйидан асраб олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер