Рамазон ойи бошидан ҳозирга қадар «Вақф» хайрия жамоат фондига 1 млрд 238 млн 460 минг сўм қабул қилинган
Фото: Иллюстратив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фонд раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди.
Муборак ойнинг галдаги ҳафтасида ҳам Вақф фонди ўз хайрия лойиҳалари асосида, режали тадбирларни амалга ошириб, муҳтожлар ва ҳақдорлар кўнглига хурсандчилик улашди.
Жумладан, ўтган ҳафта давомида:
— Республикамиз бўйлаб 393 та оилага 69 090 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
— Моддий кўмакка муҳтож 48 нафар фуқароларга 56 300 000 сўмлик пул маблағлари;
— ҳамда 910 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди;
Жами, Рамазон ойининг учинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами, диний соҳа ходимлари ҳамда диний таълим муассасалари талабалари учун 382 миллион 100 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.
Умумий ҳисобда Рамазон ойи бошидан бугунга қадар 1025 та оилага 178 820 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 97 нафар фуқарога 123 900 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилиниб, 2110 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди. Ой давомида жами 715 930 000 сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.
Ўтган ҳафта давомида саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан фондга жами 466 070 000 минг сўм миқдоридаги закот, хайрия ва эҳсонлар келиб тушди. Муборак ой бошидан бугунга қадар эса 1 238 460 000 сўм қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг