Рағбат масъулиятга ундайди
Нукус шаҳридаги “Нур” маҳалла фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари учун бунёд этилган 90 хонадондан иборат 3 та уй калитлари ўз эгаларига топширилди.
— Замонавий уйимиз барча шароитларга эга, — дейди капитан Бабил Байжанов. — Шу пайтга қадар ижарада яшаб келдик. Рости, бугун биз учун катта байрам. Давлатимизнинг бу ғамхўрлигига жавобан янада чуқур масъулият билан хизмат қилишга шайлик.
Шунингдек, тадбир доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига 7 дона “Nexia-3” хизмат автомашинаси ҳамда профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига хизмат гувоҳномалари топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг