Қуёшда навбатдаги кучли чақнаш кузатилди
Фото: NASA/ SDO
5 август куни эрталаб соат 07:12 да (Тошкент вақти билан) Қуёшда М1.2 тоифасига кирувчи кучли чақнаш рўй берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Мутахассислар маълумотига кўра, чақнаш 30 дақиқа давом этган. Бу август ойида қайд этилган тўртинчи М тоифадаги чақнаш бўлди.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг қувватига қараб А, Б, C, М ва Х тоифаларга бўлинади. Улар орасида Х — энг кучлиси, М эса ундан кейинги кучли синф ҳисобланади.
Мутахассислар бундай чақнашлар Ерга қарата содир бўлса, улар радиоалоқа сифати ва сунъий йўлдошлар ишига таъсир кўрсатиши мумкинлигини эслатиб ўтишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг