Қуёш сувиситкич коллектори

10:15 25 Май 2018 Иқтисодиёт
3106 0
Фото: olx.uz


Халқаро  қуёш энергияси институти, физика-техника  институти ва Гулистон давлат университети олимлари томонидан яратилган қуёш сувиситкич коллектори электр энергияси ва газ таъминоти етиб бормаган дала шароитларида  фойдаланишга мўлжалланган.

— Мазкур коллектор воситасида ҳеч қандай харажатсиз кунига 500 литр сувни қуёш нури остида 60 даражагача иситиш мумкин, — дейди Гулистон давлат университетининг физика кафедраси доценти Шавқи Ниёзов. — Уни барпо этиш учун цемент, рубероид, қора битум, плёнка, ёғоч қириндиси ва қамиш ишлатилиб, ҳар бир фермер дала шийпонида ўз қўли билан қуриб олиш имконига эга бўлади.

Сайхунобод тумани фермер хўжаликларида бу янгиликни қўллаш бўйича  саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер