Қува анори Дубай, Сеул, Пекин сингари ўнлаб мегаполис шаҳарларга экспорт қилинмоқда
Қува анори худди Дашнобод анори сингари бутун дунёда машҳур бўлиб, кўплаб фойдали хусусиятлари туфайли кейинги йилларда жаҳон бозорида тобора харидоргир бўлиб бормоқда.
2020 йилнинг ўзида Қува туманида қарийб 1000 гектар ерда янги анорзорлар барпо этилиб, вилоятда анор етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, экотуризмни ривожлантириш борасида эришилаётган ютуқлар салмоғи янада кўпайишига эришилди. 25 гектар майдонда томчилатиб, 5 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилди. «Қува анори» агрофирмаси қошида машҳур анорчи Машҳура Сайфутдинова раҳбарлигида анорчилик мактаби фаолияти йўлга қўйилди.
Шу йилнинг ўтган даврида Фарғонадан 3 минг тоннадан зиёд анор Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилинди.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг