Қумқўрғонлик пахтакорлар белгиланган шарномавий режани мамлакатда биринчи бўлиб бажарди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги “Termiz-Jayhun” кластери ҳамда 133 та фермер хўжалиги томонидан 7 минг 952 гектар майдонда “Беш қаҳрамон”, “Бухоро-102”, “S6585” каби ғўзанинг тезпишар ва серҳосил навлари экилиб, парвариш қилинди. Ўз вақтида амалга оширилган сифатли агротехник тадбирлар натижасида баракали ҳосил етиширилди. Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан амалга ошириш учун 134 та терим отряди ташкил этилиб, 24 800 дан зиёд теримчилар жалб қилинди. Шундай қилиб, қумқўрғонликлар белгиланган шарномавий режани мамлакатимизда биринчи бўлиб уддаладилар.
Эътиборли жиҳати, эндиликда вилоятда етиштирилган пахта хом ашёси юз фоиз шу ернинг ўзида қайта ишланмоқда. Тайёр маҳсулотнинг катта қисми хорижга экспорт қилинишини ҳисобга олсак, бу яхшигина даромад деганидир.
Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг