Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 56 минг нафардан ошди
Ўтган суткада Қозоғистонда 1 708 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар берди coronavirus2020.kz.
«Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 1708 киши коронавирус билан касалланган. Улардан 1010 киши клиник белгиларсиз ташувчи сифатида рўйхатга олинган», - дейилади хабарда.
Ҳудудлар бўйича (умумий / симптомсиз):
Нур-Султон шаҳри - 120/65
Олмаота шаҳри - 223/102
Чимкент шаҳри - 80/50
Ақмола вилояти - 34/22
Ақтўбе вилояти - 87/54
Олмаота вилояти - 109/76
Атирау вилояти - 243/173
Шарқий Қозоғистон вилояти - 154/95
Жамбил вилояти - 68/53
Ғарбий Қозоғистон вилояти - 95/49
Қарағанди вилояти - 120/67
Қостанай вилояти - 65/40
Қизилўрда вилояти - 61/31
Манғистау вилояти - 76/69
Павлодар вилояти - 59/16
Шимолий Қозоғистон вилояти - 56/21
Туркистон вилояти - 58/27
Қозоғистонда беморларнинг умумий сони 56 455 кишини ташкил этмоқда, шундан 32 500 нафари соғайиб чиққан, 264 нафар бемор вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг