Қозоғистонда коронавирусдан 413 нафар одам соғайди

12:18 20 Апрель 2020 Дунё
948 0

Архив сурат

Қозоғистонда бугун яна 12 киши вирусли инфекциядан даволаниб чиқди, деб хабар берди coronavirus2020.kz сайти.

“Коронавирус инфекцияси учун 12 киши: Шимолий Қозоғистон вилоятида 7 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 3, Ақмола вилоятида 1, Манғистау вилоятида 1 соғайиб чиқди”, — дейилган хабарда.

Шундай қилиб, Қозоғистондаги жами тузалиб чиққанлар сони 413 нафарга этди: Нур-Султон шаҳри — 177, Олмаота шаҳри — 84, Чимкент шаҳри — 12, Ақмола вилояти — 18, Ақтўбе вилояти — 7, Олмаота вилояти — 8, Атирау вилояти — 21, Шарқий Қозоғистон вилояти — 3, Жамбил вилояти — 6, Ғарбий Қозоғистон вилояти — 2, Қарағанди вилояти — 12, Қизилўрда вилояти — 24, Манғистау вилояти — 2, Павлодар вилояти — 1, Шимолий Қозоғистон вилояти — 25, Туркистон вилояти – 11.

Айни дамда жами касаллик юқтириш ҳолатлари сони 1757 тани ташкил қилмоқда, шундан 19 нафар бемор вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер