Қозоғистон қўшни давлатларга бензин экспорт қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

14:27 29 Май 2024 Дунё
373 0

Архив фото

Қозоғистонда ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш билан боғлиқ вазият яхшиланди ва келажакда бундай маҳсулотлар экспорт қилиниши мумкин. Бу ҳақда энергетика вазири Алмасадам Саткалиев ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2024 йилнинг тўрт ойи якунлари бўйича нефтни қайта ишлаш ҳажми 5,9 млн тоннани ёки 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 105,4 фоизни (5,6 млн тонна) ташкил этди. Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,28 млн тоннани ёки 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 94 фоизни (4,55 млн тонна) ташкил этди.

Нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш бозоридаги ҳозирги вазият яхшиланган. Хусусан, нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть базалари ва темир йўлларда дизель ёқилғисининг умумий захиралари кўпайтирилган.

Шу билан бирга, Оқтау битум заводида маҳсулот ишлаб чиқаришни 1 дан 1,5 млн тоннагача, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи 6 дан 12 млн тоннагача, Атирау нефтни қайта ишлаш заводида 5,5 дан 6,7 млн тоннагача, Павлодар нефть-кимё заводида 5,5 дан 8 млн тоннагача кўпайтириш режалаштирилган. Ушбу ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш 2025-2030 йиллар оралиғида амалга оширилади.

«Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ички бозорнинг ёқилғи-мойлаш материалларига ўсиб бораётган талабини 100 фоиз қондириш, шунингдек, нефть маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради», – дейди энергетика вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер