Олимлар иқлим ўзгаришлари туфайли қовоқ арилар бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан хавфсирамоқда

14:55 07 Февраль 2020 Дунё
2784 0

Фото: style.rbc.ru

Канада ва Буюк Британия олимлари глобал исиш туфайли қовоқ ариларнинг яшаб кетиш имконияти 30 фоизга камайди, деган хулосага келишди.

BBCнинг ёзишича, олимлар 66 турдаги қовоқ арилар ҳақида 500 мингдан ортиқ кузатувлар асосида шундай фикрга келишган. Биринчи маълумотлар 1901 йилга тўғри келган бўлса, энг сўнггиси 2014 йилда қайд этилди. Агар жараён шундай давом этса, қовоқ арилар бир неча ўн йилликдан сўнг бутунлай йўқ бўлиб кетиши эҳтимоли бор.

Кузатувларга қараганда, қовоқ ариларнинг сони 2000 йилдан 2014 йилгача кескин камайган. Бундан ташқари, кўплаб турлар яшаш жойларини ташлаб, кўчиб ўтган. Бундай ҳолат, айниқса, Испания ва Мексикада кўпроқ кузатилган.

Фото: focus.ua

Бристол университети олимлари Жонатан Бридл ва Александр ван Ренсбургнинг сўзларига кўра, ушбу тадқиқот иқлим ўзгариши биологик хилма-хилликка жиддий таъсир этиши мумкин. Бу, ўз навбатида, экологик барқарорликка таҳдид солади.

Қовоқ ариларнинг йўқ бўлиб кетиши нафақат табиатда, балки қишлоқ хўжалигида ҳам ўзгаришларга олиб келиши мумкин.Чунки улар кўплаб ўсимликларнинг чангланишида муҳим роль ўйнайди.

Тадқиқот муаллифларидан бири Оттава университети профессори Жереми Керр қовоқ ариларни бундай хавфдан асраб қолиш мумкин. Бунинг учун иқлим ўзгаришини келтириб чиқараётган зарарли моддалар чиқиндиларини камайтириш, ўрмонларни йўқ қилишни тўхтатиш керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер