Қорақалпоғистонда муқаддам судланган шахс ўз акасининг қотилига айланди

28 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, туманда яшовчи муқаддам судланган М.Н. маст ҳолда акаси муқаддам судланган Ж.Н.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, уни бошига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ж.Н. касалхонага келтирилганида вафот этган. М.Н. ушланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг