Қоровулбозорда ҳам банан етиштирса бўлади
Қоровулбозор тумани «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги салкам бир гектар ерда иссиқхона барпо этиб помидордан мўл ҳосил олиб келаётган Нурулла Ашуров табиий иқлими нечоғли мураккаб бўлмасин Бухорода банан етиштириш мумкин, деган фикрда.
— Андижонга йўлим тушдию, Асакадаги тадбиркорлардан бирининг бананзори борлигини эшитиб қолдим, — дейди у. — Бордим.Кўрдим.Менда ҳам қизиқиш уйғонди. Бананнинг етти туп кўчатини олиб келиб иссиқхонамнинг бир четига тажриба тариқасида ўтқаздим. Биласиз, бизнинг маҳаллий иқлим шароитида бананни парваришлашнинг ўзи бўлмайди. Иссиқхонада намлик даражаси 60 фоиз, ҳарорат эса 17 градус бўлиши керак.
Иштиёқда гап кўп экан. "Қоровулбозор Фаррух" хусусий корхонаси раҳбарининг интилиши зое кетмаяпти. Дастлабки йилда бананнинг бир тупидан 22 килограмм ҳосил олинди. Парвариши рисоладагидек олиб борилса, ҳосилдорликни деярли икки бараварга ошириш ҳам мумкин. Яна бир жиҳати ҳам борки, банан мавсумий маҳсулот эмас. Уни бозор расталарида қишин-ёзин учратасиз. Юртимизга эса асосан хориждан импорт қилинади. Шунинг ҳисобига нархи ҳам баланд. Бинобарин, кичик бўлса-да ўзимизда банан плантациялари барпо этиш фойдадан холи эмас.
Истам ИБРОҲИМОВ,
("Халқ сўзи")
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг