Қоровул ўғри бўлиб чиқди

17:13 16 Январь 2019 Жамият
1350 0

Иллюстратив фото

Жорий йил 5 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “Аполло Фарм Трайд” хусусий корхонасига қарашли омборхонага дераза ўрнида бўлган гипсокартон деворини бузиб кириб, у ердан Мирзо Улуғбек тумани Зулайҳо кўчасида яшовчи Ш.И.га тегишли 800 дона “Триметазидин дигидрохлорид” номли дори воситаларини ўғирлаб кетган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, зарур чоралар кўрилгани натижасида ўғрилар аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу жиноятни Жиззах вилояти, Зомин тумани, Бахт маҳалласида яшовчи, юқорида номи келтирилган хусусий корхона қоровули М.Ў. ҳамда Улуғбек номли маҳалланинг Хоразмий кўчасида яшовчи И.Р.лар томонидан содир этилгани фош этилиб, қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер