Қорақалпоғистонликлар пилла етиштириш режасини бажарди

09:51 23 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1094 0

Оролбўйи пиллакорлари жорий йил режадаги 700 тонна ўрнига 704,3 тонна пилла етиштириб, бу борадаги режани бажарди.

Айтиш жоизки, кейинги йилларда соҳага катта эътибор қаратилаётгани, жумладан, Президентнинг ушбу йўналишда бир қанча махсус қарорлари қабул қилингани ютуқлар омили бўлди. Шулар асосида яратилган имтиёзлар соҳа меҳнаткашлари учун бир қатор қулайликларни юзага келтирди. Бу эса ўзининг самарасини бермоқда.

Эътиборлиси, қорақалпоғистонлик пиллакорлар ўтган йилги мавсумда давлат режа топшириғини 605 тоннага уддалаган бўлса, жорий йилда ўтган йилдагига нисбатан 100 тоннадан кўп ҳосил олишга эришди.

Ҳидоят АҲМEДОВ,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер