Қорақалпоғистонлик ёш китобхон қиз “Спарк” билан тақдирланди
“Ёш китобхон-2019” танловининг мамлакатимиз босқичида 15-19 ёшдаги қатнашчилар орасида Тўрткўл туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Шаҳзода Каримбоева ғолиб бўлди ва Президент совғаси -“Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.
Айтиш жоизки, Оролбўйида ёшлар орасида китобхонлик тобора оммалашиб бормоқда. Зеро, ўтган йили ҳам мазкур танловнинг якуний босқичида қорақалпоғистонлик қиз – Нурсулув Қўқонова ғолиб бўлган эди.
Ҳидоят АҲМЕДОВ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг