Қорақалпоғистонда 1,8 млрд сўмлик газ талон-торож қилинди
Қорақалпоғистон Республикасида 1,8 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи «Д.С.» МЧЖ масъул шахслари қурилиши тугалланмаган кўп қаватли бинода газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1,8 миллиард сўмлик табиий газни талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг