Қор кўчкиси: Олти кишининг жасади топилди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида қор кўчкиси остида қолган олти кишининг жасади Қирғизистонда топилди. Бу ҳақда “МИР 24” хабар берди.
Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, йўқолган олти кишидан иккитасининг жасади бир кун аввал топилган. Бунгача яна тўртта жасад топилган эди.
Гап шундаки, 9 октябрь куни Қаниш-Қия қишлоғининг 14 нафар фуқароси ўсимликлар йиғиш учун тоққа чиқиб, ғойиб бўлган. 16 октябрь куни саккиз киши тирик топилган. Уларнинг сўзларига кўра, қолганлари қор кўчкиси остида қолган. Йўқолганларни қидириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вертолёти ва бир неча қутқарув гуруҳлари жўнатилди. Ҳудудда олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида такрорий қор кўчкиси хавфи юқорилигича қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг