Қўқонда замонавий технопарк барпо этилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон Фарғона вилоятининг тарихий-маданий маркази. Тадбиркорлик, туризм ривожланаётган замонавий шаҳри ҳамдир. Транспорт–логистика инфратузилмаси, инвестиция, савдо, саноат соҳасида қулай муҳит яратилган.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида Хўқанди латифда замонавий технопарк ташкил этиш лойиҳаси ижросига киришилди.

Технопаркда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудий, илмий, технологик ва техник база яратиш мақсад қилинган. Мажмуада технопарк илмий-тадқиқот институтлари, саноат корхоналари, бизнес марказлари, кўргазма майдончалари, таълим муассасалари барпо этилади. Шунингдек, хизмат кўрсатиш объектлари: транспорт воситалари учун автотураргоҳ, инфратузилма объектлари, турар-жой бинолари жойлаштирилади.
Куни кеча Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ҳамда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда лойиҳа доирасида бажарилиши муҳим вазифалар муҳокама қилинди. Шу асосда кўзда тутилган ишларни босқичма-босқич амалга ошириш учун аниқ вазифалар белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг